Саналар
21.01.2018
Баннер
Абу Муслим. Буюк синовлар даври
PDF Босма E-mail

Узоқ йиллар бу ҳодиса ҳақда сўзлашга юрагим бетламади, бир оёғимни олдинга боссам, иккинчисини олиб қочардим. Ким ҳам ислом ва мусулмонларнинг ҳалокати эълонини ёза оларди? …Ким ҳам Ислом ва мусулмонларнинг қирғини эълонини бита оларди? Қайси инсонга ўшал воқеаларни гапириш енгил бўларди? Эх қани, онам мени туғмаганида эди, кошки бундан илгари ўлсам-у, бутунлай унутилиб кетсам эди! Мен ёзишга ботина олмай турганимда, дўстларимдан бир гуруҳи бу воқеаларни ёзишимга ундашди, сўнгра фикрладим, буни ёзишни тарк қилмоғимнинг фойдаси йўқ экан. Яъни қиссанинг ёзилишию ёзилмаслиги, ўлимни ёки қиёматни олдин ҳам, кейин ҳам қила олмас экан. Шундай экан, бундан сўнг мусулмонлар ундан фойдаланишлари учун ёзилмасинми?

Ибнул Асир, ал-Камил фит-Тарих

 


Ислом уммати ўзининг сўнгги кунларини яшаяпти, деб ўйлаган Ислом душманлари  салбчилар юришию мўғулларнинг босқини каби жуда оғир кунларни ҳам бошидан ўтказганини билишлари керак. Бироқ, ўшанда ҳам Ислом тарихига нуқта қўйилгани йўқ эди – Аллоҳ таоло бизга ҳар бир қийинчиликдан сўнг, енгиллик ва юксалишни ваъда қилган.
Еттинчи ҳижрий аср тарихчиларининг аксари бу халқни: “Шу вақтгача ҳеч ким билмайдиган, ёввойи кўчманчи халқ”, деб таъриф берган. Мўғуллар даштидан чиқиб, 1211 йиллар шавфқатсиз урушни бошлаб, бир неча йил ичида Хитойнинг Цзин сулоласини тор-мор қилди. Хитойликлар бу сафар мўғуллар фақат шоли ва ипак учун келмагани, балки ҳамма нарсага эга бўлиш учун келганини ҳисобга олмаган эди.
Хитойликларнинг кўчманчилар билан бўлган муносабатлардаги қизиқарли парадоксарнинг бири мўғуллар ўзларига қарши мудофаа учун қурилган буюк хитой деворининг қурилишни қуриб битказганида бўлса керак. Милоддан аввалиги 3 асрда қурилиши бошланган ушбу девор 1260 йилларда мўғулларнинг Юан сулоласи даврида қуриб битказилди. Қурилишга бир миллиарддан ошиқ кубометр тош ишлатилди – бунга эса, 120 та Мисрдаги Хуфу пирамидасини бунёд қилса бўларди. Мушрикларнинг ахмоқлигининг ёдгорлигини қуриш  хунларнинг ҳукмдори Модэнинг хитойликларга таҳдид солиши ҳамда Хитой ҳаққони хотинига совчи қўйиши йилларида бошланган. Кўзланган мақсад оддий – хунлар келиннинг сеп-сидири сифатида бутун Хитойни кўрганлар. Тўғри, хитойликлар ҳаққон хотинни ёввойи кўчманчига хотин қилиб беришмаган, бироқ кўчманчиларнинг таклифини рад қилиш қандай оқибатларга олиб келишини билган ҳолда чегара мудофаасини кучайтирганлар. Кейинроқ “аср қурилиши”нинг ташаббускорларидан бўлган ҳаққон (император) Си Ши-Хуанди бу деворнинг фойдасиз эканини тушуниб етди. Деворни ҳимоя қилиш учун Хитойнинг бутун бошли мунтазам (доимий) қўшни етмайди. Навбатдаги тарихий хато бугунги Хитой саёҳлик бизнесига яхшигина даромад келтираётган бўлса ҳам, менимча у ҳалигача моддий ва бошқа ҳаражатлари билан ўзини оқламаган бўлса керак.
Хитой ва тангутларнинг шарқдаги давлати бир неча йил ичида тор-мор қилинди ва Мўғуллар салтанатининг чегаралари Хоразмга яқинлашди. Ўша вақт Хоразмнинг шохи Муҳаммад эди. “Менга кўра, бунга ўхшаш фитна Одам алайҳиссалом давридан то бугунги кунгача бўлмаган”, деб ёзади Ибн Амир ўзининг “Ал-Комил” асарида.
Мушриклар Ислом билан курашишда мағлуб бўлиб эҳтимоли борлигини билишган ва шунинг учун ҳам улар урушга бошқа урушга қарагандан ҳам кўра жиддий ва пухта тайёргарчилик кўришган. Мусулмонлар ва мўғуллар ўртасидаги биринчи уруш меркитлар қабиласининг қолдиқларини мўғуллар тор-мор қилаётганида бўлиб ўтган эди. Ўшанда меркитлар барибир ўзларига Ўрта Осиёдан жой топа олмаган эди, уларнинг аксари мўғуллар билан бўлган жангларда ҳалок бўлишди. Меркитларнинг ўлжаси устида бўлиб ўтган жангларда ҳеч ким ғолиб бўлгани йўқ, мўғуллар тун қоронғисига қоришиб кетди, аммо гулханларини ўчирганлари йўқ эди.
Бу тўқнашувлардан фақат мўғуллар кутиш ва рақибни яхшилаб ўрганиш кераклиги ҳақида керакли хулоса қилганлар. Бироз вақт ўтиб улар Хоразм шохи Муҳаммадга элчиларини юбориб тинчлик ва мусулмонларнинг ерларида савдо-сотиқ қилишга рухсат сўраган. Ҳеч нарсадан хабари бўлмаган шох рухсат берган. Кейинчалик мусулмонларнинг қони дарё бўлиб оқиши мана шу ердан бошланган.
Сўнг нима бўлди? Мўғуллар савдо карвони баҳонаси билан ўз жосусларини юборди; унинг вазифаси Хоразм шаҳарларининг мудофаа солоҳияти ҳақида маълумотлар йиғиш эди. Бироқ, улар етиб келган биринчи шаҳарнинг ўзида, Ўтрор ҳокими уларнинг қабиҳ ниятларини фош қилган ва душманнинг ҳамма жосусларини қўлган олиб, уларни қатл қилишга буйруқ беради. Фақат битта мўғул тирик қолдирилади, орадан анча кун ўтиб у Чингизхон қароргоҳига етиб боради.
Ҳалигача мўғуллар билан мусулмонлар ўртасидаги урушни ким бошлагани, урушга ким биринчи қадам қўйгани ҳақида бахслар бор. Мусулмон тарихчилари орасида ҳам бу масалада ихтилоф бор, баъзилари бу айбни мусулмонларга тўнкаши ажабланарлидир.
Ўша даврдаги хоразмшохлар давлатини оқламоқчи эмасман, чунки ўша пайт мамлакатга шиалар ва турли хил сўфиларнинг турли хил тариқатларнинг таъсири жуда катта бўлиб, жамиятда шундай илдиз отган эдики, буни фақат ташқи куч орқали ҳал қилса бўлар эди. Бундан ташқари Хоразм Бағдод халифасига бўйинсинмасдан, унга қарши жанг қилиб келар эди. Мувоффақият гоҳ у тараф гоҳида бу тарафда эди. Ибн Асир ўша давр мусулмонларининг адашишлари ва гуноҳлари ҳақидаги мавзуга кўпроқ тўхталган (ўша гуноҳлар учун Аллоҳ таоло мусулмонларни мўғуллар билан жазолаган), аммо мен бу ҳақида қисқача қиламан.
Шундай қилиб, урушни ким бошлади? Мен уруш оловини мўғуллар ёққани ҳақида гапирадиган тарихчилар фикрига қўшиламан. Кимдир Ўтрор ҳокимининг қарорини нотўғри дейиши мумкин, бироқ у душман жосусларини тутиб, сўнг қатл қилдириб жуда тўғри қилган. Ўша вақт мўғуллар босиб олган ерларнинг харитасига кўз югуртсангиз уларнинг Ўрта Осиёга тўғридан-тўғри хавф солиб турганини англаб етасиз. Шимолда вахшийлар жанубдагиларга қараганда одам кам яшайдиган, қашшоқ ва иқлими совуқ бўлган Сибиргача етиб келган эди. Жануб ва Шарқ Чингизхон қўшинларининг зарбаларидан маҳв бўлди. Хитой йўқ қилинди, Жанубий-шарқий Осиёга юборилган Урйанх-Кадай бошчилигидаги мўғул қўшинлари катта талофат кўраётган эди. Беш йил давом этган бу юришларда қўшин таркибининг 80 фоизи йўқ қилинган ва мўғулларнинг маҳаллий аҳолидан қўшин тўплаб, жангларда қатнашишини уларни тўлиқ тор-мор бўлишдан асраб қолди.
Демак, мўғуллар мусулмонларнинег ерлари ҳисобдан бошқа ўз ерларини кенгайтиришнинг бошқа йўли йўқ эди. Бундан ташқари, ақлдан озган мушриклар бутун ер юзини, тў сўнгги денгизгача забт этишни орзу қилар эди.
Буни Чингизхоннинг “Нодир ривоятлар”да айтган сўзлари тасдиқлайди: “Мен бутун дунё мўғулларнинг даштига айланиши, унда  подалар ўтлаб юриши ва мўғул аёллар кўкраклари билан болаларини эмдиришини хоҳлайман”.  Мўғул ҳукмдорининг айтган бу сўзларини амалга оширишга бўлган ҳаракатлар бу кўчманчиларнинг жиззаки ҳаракатларини, режаларини тушунишга ёрдам беради. Энг сўнгги “дарё”га қараб юриш қилган мўғуллар Балқоннинг ғарбий қисмларигача етиб борди. Ўша вақт мўғуллар империясининг ҳукмдори Чингизхоннинг ўғли Угедейнинг ўлими уларни тўхтатиб қола олган. Бўлмаса Римгача бир икки юз километр масофа қолган эди.
Айтмоқчи, Хара Даван ва Гумилев каби мўғулларни яхши кўрадиган тарихчилар Чингизхоннинг бу сўзлари, режаларини тушириб қолдирдилар ва урушни мусулмонлар бошлаганини эълон қилишди. Хоразм шохи Муҳаммаднинг тажрибасини ҳам инобатга олишимиз керак. У мўғулларнинг ҳарбий имкониятлари ва сўнгги ҳарбий мувоффақиятларини жуда яхши билган. Чингизхон ўз атрофида Мўғулистоннинг барча қабилаларини бирлаштириб хитойликларни тор-мор қилгани мусулмонларни ташвишга солган эди.
Дарҳақиқат, агар адолат қарор топса кофир мушрикларнинг давлатлари кўтарилиши мумкин, агар адолат бўлмаса мусулмонларнинг давлати ҳам вайрон бўлиши мумкин. Агар биз Мўғуллар давлати асосчисининг сиёсатига холис назар ташласак, унинг ўз қўл остидагиларга адолатли бўлгани ҳақидаги жуда кўп мисолларни кўришимиз мукин. Эҳтимол, ўша даврда улар шу жиҳати билан бошқалардан устун бўлгандир. Чингизхон мушрик бўлиб қолди ва мўғулларнининг жоҳил анъаналарини Аллоҳ таоло шариатидан устун қўйган. Чингизхон ўзининг “Ясиқ” китобида (Чингизхон тўқиб чиқарган қонунлар) мусулмонларга қарши бандларни тўқиб чиқарган эди. Масалан, “Агар кимдир мусулмонлар каби ҳайвонни сўйадиган бўлса, унинг ўзини сўйиш керак” дейилган эди. Мўғуллар ҳайвонларни тамоғидан эмас, балки кўкрагидан сўйиб, юрагини суғуриб олиб керак эди.
Хоразмга юборган жосусларининг ўлимини эшитган Чингизхон ғазабдан қайнаб кетди ва шох Муҳаммаддан Ўтрор ҳокими ва мўуғлларнинг карвонидаги юкларни қайтаришини талаб қилди. Аммо Хоразм шохи Чингизхон элчиларининг талабларини инобатга олмади. Сўнг элчилар уруш очиш билан таҳдид қилишни бошлаганида уларни қатл этишга буюради. Унинг бу қарори шариатга қанчалик мувофиқлиги ҳақида бахс қилса бўлади, чунки пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васаллам ўзини пайғамбар деб эълон қилиб турган Мусайлима каззобнинг элчиларини қатл қилмаган эди. Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи вассалом элчига ўлим йўқ, деган суннатни жорий қилганлар.  Бироқ, Алоуддин Муҳаммад хоразмшох мўғулларнинг элчиларини қаттл қилишини тўғри тушунса бўлади, чунки элчилар димоғларини баланд қилиб, ҳаддан зиёд кеккайиш қилган. Ўзлари мушрик бўлиб, мусулмонларнинг амирлари билан бундай муаммола қилиб бўлмайди. Худди шунга ўхшаш нарсани яна бир мусулмон амири, султон Бейбарс ҳам қилган эди. Ўшанда Қоҳирага келган мўғул элчиларининг каллаларини шаҳар дарвозаларига осиб қўйган эди. Ҳозир қадимги Қоҳира деворларидан деярли ҳеч нарса қолмаган бўлса ҳам ўша такаббур элчиларнинг калласи очилган дарвоза ва деворнинг баъзи қисмлари сақланиб қолган.
Чингизхоннинг жаҳл учига чиқиб – хоразмшохга мактуб юборди: “Сен урушни истадинг – энди унга эга бўласан” ва мусулмонлардан қасос олиш учун урушга тайёргарчилик кўра бошлади. Бу воқеалар узоқ ўтмишнинг 1219 йилларида бўлиб ўтган эди, ўшанда мўғулларнинг қўшни Хоразм армияси устидан ғалаба қазонишига ҳеч ким ишонмаган эди. Чунки хоразмликларнинг армияси мўғулларникига қараганда икки баробар кўп эди. Ўзи умуман айтганда, қўшинларнинг сонини тарихчилар ҳар хил қилиб айтган. Баъзи тарихчилар хоразмшох 120 минг мўғулларнинг қўшнига қарши 400 минг аскар тўплаши мумкин эди, деб айтган. Бироқ мусулмонлар ҳақидаги маълумотлар бўриттириб кўрсатилган ёки тарихчилар аҳолини сафарбарлик қилиш имкониятидан келиб чиққан бўлса керак. Нима бўлган тақдирда ҳам мўғуллар 100 мингга яқин отлиқ қўшинни ҳозирлаш имконияти бўлган ҳамда бўйинсиндирилган халқлардан ҳам аскарлар олиши мумкин эди.
Мўғулларнинг босқинидан сўнг икки йил ўтиб Ибн Асир айтади: "Мен бу воқеалар ҳақида ёзмоқчи эмасдим, вақт ўтиб икки йил ичида мўғуллар беш миллион мусулмонларни қириб ташлашига кимдир ишонмаслиги мумкинлигини ўйламаган эканман, бироқ бу ҳақиқат; ўша вақт яшаганларнинг ҳаммаси бу ҳақида гувоҳ бўлишлари мумкин".
Хоразмшох Муҳаммад ҳар бир шаҳар ўзи мудофаа қилинади, деб ҳал қилувчи жангга чиқмагани  катта хато бўлди ва оқибат бутун мамлакат бой берилди. Мўғуллар икки тарафдан зарба берди; Чингизхон қўшнидаги Жебе исмлик саркарда тоғлардан ошиб ўтди ва хоразмликларнинг орқасидан чиқиб ҳеч ким кутмаган жойдан зарба берди. Душманнинг асосий кучлари эса,  шарқ тарафдан келиб Ўтрорни қамал қилди. Шаҳар ўзини мардларча ҳимоя қилди ва олти ой ўтиб шаҳар қулади. Мўғулларнинг зарбасига дуч келган кўп шаҳарлар қатори ўтрор ҳам бошқа тиклана олмади.
Мўғуллар олға қараб юришни давом этди, йўлларида нима учраса ҳаммасини йўқ қилди. Жуда кўп мусулмонларнинг шаҳарлари дарвозаси ўз нафслари ва шахсий манфаатларига қул бўлган амир ва муллалар тарафидан очиб, таслим қилинтирди. Бидъатчи олимлар, сотқин имом ва мунофиқлар буюк бир ёлғонни тўқиб чиқаришди. Ўзи шундоқ ҳам бирлашиши қийин бўлаётган мусулмонларга янада қийин бўлди. Сохта уламолар тарафидан халқ орасига тарқатилган буюк ёлғонга кўра муқаддас китобларда зикр қилинган  Яъжуж ва Маъжужлар мўғуллар эмиш, шунинг учун ҳам уларга қарши туришнинг фойдаси йўқ эмиш. Бошқаларнинг айтишича, мусулмонлар кофирларга қарши туришга куч-қудратлари йўқ эмиш, шунинг учун дин манфаатлари учун таслим бўлиш ва уларнинг шартларини сўзсиз қабул қилиш, яъни кам зарарни танлаш керак эмиш. Гувоҳ бўлганимиздек, ўтмишдаги таслимчилик кайфияти бугунгидан унча катта фарқ қилмайди.
Мусулмонларнинг ичидан берилган бу каби зарбалар ўз ишини қилди ва Бухоро мудофаси учун хоразмшох Муҳаммад юборган 50 минглик аскар шаҳар деворига етмасданоқ, битта мўғулга ҳам дучор бўлмасдан, жангсиз тарқаб кетди (шарманда).
Мусибат устига мусибат деганларидек, бу воқеалардан бир йил олдин, яъни 1218 йил мусулмонларга қарши бешинчи салбчилар уруши бошланиб, натижада Мисрнинг Думят порт шаҳри ғайридинлар қўлига ўтган эди. 1219 йил Чингизхоннинг мусулмонларнинг ерларига юришидан аввал  фаластинлик мусулмонлар Қуддуси шариф яна кофирлар қўлига ўтиб кетса керак дея ўйлашди. Ўшанда улар барча шаҳарларнинг деворларини текислаб ташлашга қарор қилишди, ҳеч ким қаршилик кўрсатиш ҳақида ўйламас эди.
Бироқ, Аллоҳ таоло шу е рда ҳам мусулмонларни ташлаб қўймади. Қуддуси шарифни узоқ вақт қамал қилган франкларнинг ҳисобсиз қўшинлари мужоҳидлардан тинчлик, омонлик сўрашди ва улар ватанларига хотиржам қайтиш учун сулҳ сўрашди.
Хоразмшохларнинг энг катта стратегик хатоси уларнинг шахар деворлари мустаҳкамлигига қаттиқ ишонган ҳолда мудофаага ўтиб олишлари эди. Бироқ мўғуллар шундай бўлиш эҳтимолини назарда тутиб, ўзлари билан бирга хитойдан баллист ва манжаниқлари билан энг зўр муҳандисларни олиб келишган эди. Бу ускуналарнинг баъзилари 90 килограммга тенг келадиган тошларни отишлари мумкин эди. Шаҳар деворлари тинмасдан ўққа тутилиши ҳамда ўша даврнинг энг зўр қалъа деворларини тешадиган ускуналари шаҳар ҳимоячиларининг сайъи-ҳаракатларини зое қилар эди.
Бироқ, хатто бу ҳам мўғулларнинг асосий қилмишлари эмас эди, балки Хуанхэ қирғоқларида бўлиб ўтган жанглардаги ғалаба қазонишда мухим рол ўйган эски тактикалари бу сафар ҳам иш берди. Шаҳар қалъаларини ишғол қилиш учун мўғуллар шаҳар атрофидаги қишлоқ аҳолисини биринчи сафга олиб ҳужум қилар эди. Асирлар биринчи бўлиб хандақларни кўмишар ва деворларга тортилган нарвонларга биринчи бўлиб чиқишар эди. Ва шаҳарни ҳимоя қилаётганлар тараддудга тушиб “ўзлариникини” ўлдиришга ботина олишмас эди. Бу жирканч тактика Ўрта Осиёда ҳам қўлланилди ва мўғулларга мувоффақият олиб келди; хатто кейинчалик баъзи Ислом уламолари мусулмонлардан ташкил қилинган ва орқасида кофирлар яширинган “тирик қолқон”ни уришга рухсат берганлар.
Ибн Асирнинг айтишича, айнан шу кунларда Бухоро ҳимоячилари  жангга тайёргарчилик кўраётган лаҳзаларда, улар билан бирга сўнгги ҳақиқий уламолар ва қорилар ҳам бор эди.
Улар Бухоро деворлари тагида жойлашган душман қароргоҳларига ҳум қилмоқчи бўлди ва деярли ҳаммаси ўлишга тайёр эканини изҳор қилиб байъат қилишди. Уларга кўра, улар душманга қарши чиқмаса эртами ёки кеч Бухоронинг сотқин амирлари мўғулларга шаҳар дарвозаларини очиб бериши мумкинлигини яхши тушунар эди. Ибн Асир: “Ва улар, биргалашиб, душманга қарши зарба бермоқчи бўлишди ва Бухоро шаҳрининг дарвозалари очилиб, мужоҳидлар қўшини мўғуллар қароргоҳи қараб ташландилар; улар 50 мингга яқин эди”, деб ёзади. Мўғуллар чекина бошланди ва буни кўрган бухоролик мужоҳидлар руҳлари кўтарилди: улар душман сафини олға қараб ташландилар. Бироқ, уларда битта бошқаруви бўлмагани ва мўғулларнинг чекиниши бир тузоқ эди. Мўғуллар уларни қўршаб олди ва қора тун бўлгунича қонли жанг бўлди; мусулмонларнинг биттаси ҳам орқага қайтамади ва уларнинг жуда аксар қисми шаҳид бўлди. Оламлар Роббиси Аллоҳ таоло уларнинг шаҳодатларини қабул қилсин.
Шаҳар ҳимоячиларининг мувоффақиятсиз ҳужумларидан бир кун ўтиб, шаҳар оқсоқоллари мўғулларга шаҳарни жангсиз топширишди. Бироз вақт ўтиб, мўғуллар Урганч шаҳрига Жайҳун сувларини йўналтириб, Урганчни ҳам босиб олдилар.
Айтишларича, хоразмшох Муҳаммад Каспий денгизининг қайсидир бир оролида ўлган экан. Хоразмнинг беҳисоб бойликларига эга бўлган шох кафанга ҳам зор бўлиб ўлди. Бу жанглардан сўнг мўғуллар мусулмонлардан ҳам осон рақиб йўқ деган фикрни мияларига қуйиб олишди ва Ислом ўлкаларига босқинини давом этиришди. Мўғуллар армияси ҳақида уларни ҳеч ким ва ҳеч қачон мағлуб қила олмайди деган тушунча хосил бўлди. Бу ҳақида ҳатто мусулмон олимлари ҳам оддий мусулмон халқларини ишонтира бошлашди. Бироқ, Перван  шаҳарчаси қошида мужоҳидлар қиличлари садосидаги зарбадан сўнг буларнинг ҳаммаси уйдирма экани маълум бўлди. Бу жойда исмлари фақат Аллоҳга маълум бўлган мусулмонлар кофирларнинг “енгилмас” эканини ореолини найзалари билан текшириб кўришганида улар совун пуфаги каби ёрилиб кетди.
Ўшанда, мўғуллар билан тўқнашувларда ўн марталаб мағлуб бўлган бўлса ҳам рухлари тушмаган Ўрта Осиёнинг сўнгги мужоҳидлари йиғилдилар. Уларнинг қўмондони хоразмшоҳ Муҳаммаднинг ўғли Жалолиддин эди. Мужоҳидлар сони ҳам кўп бўлиб, уларнинг орасида ҳам мўғулларнинг “енгилмас” экани ҳақидаги гап-сўзлари юрар эди. Буларга қарши Чингизхоннинг Шихи-Хутаху нўйон исмлик асранди ўғли бошчилигида  40 мингга яқин мўғуллар қўшини тўплади.
Перван олдидаги жангда мувоффақият гоҳ у тараф гоҳ бу тарафга кулиб турди, шу тарзда жанг уч кун давом этди. Тўртинчи кун эса мўғуллар хийла ишлатиб  мусулмонларнинг рухларини сўндирмоқчи бўлишди – улар ҳар бир заҳирадаги от устига кигиз тугунларини боғлаб, худди одам ўтиргандек қилиб, яъни ўз қўшинларини “икки баробарга” кўп қилиб кўрсатмоқчи бўлишди.
Мусулмонлар мўғулларга янги қўшин келиб қўшилди, дея махзун бўлишди ва чекиниш ҳақида ўйлай бошлади. Бироқ Жалолиддин қиличини олиб, душманнинг марказ қисмига ёриб кирди, навкарлари ҳам унинг орқасидан душманга ташландилар. Душманларининг хийлалари фош бўлди, бу эса мусулмонларни янада рухлантириб юборди ва Аллоҳ таоло мусулмонларга мўғуллар устидан биринчи ғалабани ато қилди. 40 минг мўғуллардан 4 мингга яқини қочиб қутилди. Уларнинг ичида Чингизхоннинг асрандиси бўлган хитойликлар устидан жуда кўп ғалабалар қазонган буюк “саркарда” ҳам бор эди. Қолган мўғуллар омонлик сўраб, ялиниб ёлвордилар, яширинганларни эса топиб, тарихчиларнинг айтишича “қўйларни сўйгандек сўйишди”.
“Енгилмас армия”нинг шуҳрати бир тийин бўлганини кўраган Чингизхон ғазабдан қайнади. Жуда кўп одамлар мўғулларнинг оддий одамлардан фарқи йўқлигини кўришди. Жалолиддин билан курашиш учун у янги қўшин ташлади, бироқ бу қўшин ҳам Қабул атрофидаги қаҳшатгич жангда мағлуб бўлди. Сўнг, Чингизхон Синд ҳудудларига бутун армияси билан юриш қилди. Чунки шундай қилмаса у нафақат Ўрта Осиё балки бутун салтанатини бой бериши мумкин эди.
Бироқ, Аллоҳ таоло бу дунёга муҳаббат қўйган мусулмонларга жазо берди, ва уларнинг армиялари тарқаб кетди. Туркларнинг бир амири туркманлар билан бир мўғул хонидан тортиб олинган ўлжа устида талашиб қолди ва ўртада жанжал чиқди. Жанжалда 17 та мусулмон ўлди. Эртаси эса турклар ўз қўшинлари билан Жалолиддинни ташлаб кетишди. Жалолиддин қўшинлари ичида форс, туркман, пуштун, қипчоқлар бўлса ҳам туркларнинг кетиши ҳал қилувчи омил бўлди. Тилло ва кумушлар мусулмон амирларининг кўзларини ҳақдан тўсди ва бир неча кун ўтиб Аллоҳ таолонинг ғазабига дучор бўлишди...
Қўшинларининг аксар қисми ўз амирларини тарк қилган бўлсаоар ҳам Жалолиддин жангни қабул қилишга қарор қилди ва ўз аскарларини орқага чекинишга имкон қолдирмайдиган даражада жойлади – орқада жар ва унинг ортида эса жўшқин ҳинд дарёси оқар эди. Қолган уч тарафни эса мўғуллар эгаллаган эди. Бироқ, мусулмонларда барибир танлаш имконияти бор эди: бу икки мукофатнинг бири – ғалаба ёки Аллоҳ таоло йўлида шаҳид бўлиш.
Чингизхоннинг ўзи мужоҳидлар жонларини аямаслиги ва уларни таслим қилдириш мумкин эмаслигини яхши биларди. Жангга мўғулларнинг барча аскарлари ташланди. Ҳеч ким қолмади, илло мўғулларнинг хонининг қўриқчиларидан иборат мингта хишигтэнлар қолди. Жанг мусулмонлар устунлигида ўтди, мўғуллар сафи чекинишни бошлаганида Чингизхон ўзининг шахсий қўриқчилари хишигтэнларни жангга ташлади ва жанг натижасини мўғуллар фойдасига ҳал бўлди.
Тарихчилар ўша жангда асир бўлган  мусулмонлар ҳақида лом-мим демаганларининг сабаби мўғуллар асир олишмаган ҳаммасини қириб ташлаш ният бўлган. Мусулмонларнинг 30 минглик қўшни қаҳрамонларча ўлимни кутиб олган, улар билан бирга оилалари ҳам ҳалок бўлди. Жалолиддин Мангуберди Синд дарёсига оти билан сакраб “эгарда орқадаги қалқони ва қўлидаги байроғи билан нариги қирғоқдан сузиб чиқди”. Буни кўрган Чингизхон, мўғулларга уни таъқиб қилишни тақиқлаб: “Ундан ибрат олиш керак”, деди. Жалолиддиннинг бошида яна кўп синовлар бор эди, бироқ у энди бундай қўшинни ҳеч қачон йиға олмайди.
Хоразм тамомила йиқилди ва миллион-миллион мусулмонлар ҳалок бўлди, ундан ҳам кўпи қулга айлантирилди. Ўшанда мусулмонлар талашиб қолган мўғул хонининг ўлжаси яна мўғуллар қайтди. Ўша ўлжа мусулмон амирларининг кўзини кўр қилиб, ораларида фитна уруғининг сочилишига олиб келган ва оқибат Аллоҳ таолонинг нусратидан маҳрум қилди.
Ибн Асир: “Мусулмонларнинг хўрланиши шу даржага етдики, битта мўғулдан ўнталаб мусулмон қўрқар эди. Менга шу воқеаларни ўз кўзлари билан кўрган келиб, айтишича, улар ўша ерлардан чиқиб кетаётганида уларга отлиқ бир мўғул етиб олади. Мусулмонлар ўнтадан ошиқ бўлса ҳам, мўғул уларга бир-бирларинг қўлларининг қўлларини боғлашга буйруқ беради ва ҳамма буйруқни бажаришга киришиб кетади. У (ривоят қилаётган) мўғулга бўйинсинмаслик керак, ундан қўрқманглар деган даъватларига ҳеч ким қулоқ солмайди. Шунда у ўша мўғулни чақириб, унда қиммат баҳо нарсалар борлигини айтганида мўғул эгаридан тушади. Шунда ровий ханжари билан уни ўлдиради. Сўнг унинг отига миниб мусулмонларга бир-бирларингиз қўлларини ечинглар дейди, аммо ҳеч ким қулоқ солмайди ва ҳаммаси бошқа бир мўғулнинг келишини кута бошлайди”.
Мўғуллар юришни тўхтатади, чунки Ҳинд диёрига кираверишда улар Мултан шаҳрини ишғол қила олмайдилар ва жанубга қараб юришни тўхтади. Анча вақт ўтиб бу шаҳарни Темурийлардан бўлган Бобур Мирзо ишғол қилади. Бу воқеалардан сўнг мусулмон ерларига босқин тўхтайди ва бир неча ўн йил мўғуллар халифалик пойтахти тарафига нигоҳларини солиб туради. У ёқда ўзларига хавф бўлиши мумкинлигини хис қилишади.
Сўнг мўғуллар Кавказни кесиб ўтиш ниятида Эрон шимолига қараб юра бошлайди. Бу юриш учун Чингизхон ўзининг энг яхши саркардалари Жебе ва Субедайларни 20 минглик қўшин бошчилигида юборади. 1221 йил мўғуллар галаси муҳаддис ибн Можанинг она шаҳри Казвинни қўршаб олади. Ва узоқ давом этган қамалдан сўнг удао дарвозани ёриб ўтиб, шаҳарга ташланади, шаҳар ичида эса мусулмонларнинг қаттиқ қаршиликларига дучор бўлади. Узоқ давом этган жанглардан сўнг шаҳар босиб олинади. Мўғуллар жуда кўп аскар йўқотади. Мўғуллар зарбасидан Рей ва Эрон шимолидаги бошқа шаҳарлар ҳам йиқилади. Шундан қилиб мўғуллар Табриз остоналарига етиб келади.
Кейин нима бўлгани ғарб тарихчилари учун сир бўлиб қолди; мўғуллар шаҳарни қамал қилишга ҳам уриниб кўрмади ва Гуржистон тарафга отларини буришди. Бу жумбоққа Ибн Асир: “Мўғуллар Табризга яқинлашгач, шаҳардаги барча мусулмонлар жиҳод байроқларини кўтариб шаҳар деворларига чиқишган ва Аллоҳнинг душманлари мўғулларга буни очиқчасига эълон қилишган”.
Мусулмонларнинг охиригача курашиш иштиёқи мўғулларни қўқрқитди ва уларнинг юраги қалқиб кетди шунинг учун ҳам Жебе ва Субедей чекинишга буйруқ берди. Мўғуллар отларини орқага бурди ва уларнинг ортида таслим бўлшмаган шаҳар деворларидан Ислом байроғи хилпираб турарди.
Сўнг улар гуржиларнинг қўшинларини тор-мор қилди, маҳаллий оқсоқолларни гаров сифатида қўлга олиб  Дарбант орқали ўтишди ва Терек пастлигига тушди. Бироқ бу ерда уларни алан ва қипчоқлардан ташкил топган иттифоқчиларнинг қўшинлари кутиб туришади. Мўғуллар уларнинг устидан ғалаба қазона олмади. Сўнг улар қипчоқларни сотиб олишди ва қипчоқлар аланларни тарк қилишди ва аланлар мағлуб бўлишди. Сўнг улар аланларнинг пойтахти Магас шағрини ишғол қилиб кўрмоқчи бўлишди, аммо буни уддалай олмасдан шимолга қараб юришди. Мўғуллар бундан бир неча йил ўтиб қайтиб келишади ва шаҳарни ер билан текислаб кетади. Мўғуллар қипчоқларнинг ортидан юра бошлайди, улар эса славянлардан ёрдам сўраб, улардан панох сўраб боришади. Қипчоқларнинг ҳукмдори славян князлари билан қудачилиги бор эди. Калка дарёси атрофида мўғуллар қипчоқ ва рус князларининг 80 мингга яқин қўшинларини тор-мор қилади
Бироқ мўғулларнинг ғолибона юришларини Булғория мусулмонларининг зарбалари тўхтатиб, гангитиб қўйади. Жеба ва Субедей қолган қўшинлари билан Чингизхон қароргоҳига қараб йўл олади. Волга бўйидаги уларнинг мағлубиятлари на хитой манбалари ва мўғулларнинг “Нодир ривоятлари”да зикр қилинган. Бироқ бу ҳақда ибн Асир ва Булғория тарихчиларининг асарларидан мусулмонларнинг ғалабалари ҳақида билиб олишимиз мумкин.
Бироқ мўғуллар бу мағлубиятларини тан олмай орадан 13 йил ўтгач Булғорияга энг сара қўшинлари бўлган Бату, Гуюк ва Мунка хонларнинг сара аскарларини юборишади. Натижада 120 минглик Иблис армияси мусулмонлар устидан ғалаба қазонади, энди навбат насронийларга келган эди. 1238 йил 4 март куни Сити дарёси қошида русларнинг князи Юрий Всеволодович тўғри ва кўчма маънода ўз бошини йўқотиб қўйади, сўнг мўғулларнинг ғазабини ҳеч ким тўхтатиб қола олмайди.
Бироқ, мўғулларнинг раҳбари Чингизхоннинг ўлими вахшийларнинг салтанатини кенгайишини вақтинча тўхтатиб туради. Ақлдан озган кофир ўлмас бўлишни ва дунёни абадий бошқаришни орзу қилган эди. Бунинг учун у ўз қарамоғидаги ерларнинг ҳар бир бурчагидан сеҳргарларни ўз хузурига чорлайди. Бироқ уларнинг ҳеч қайсини ўзидан талаб қилинган нарсани бера олмайди. Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг 34-оятида: “Сендан олдин ҳам бирор башарга абадийликни қилганимиз йўқ. Агар сен ўлсанг, улар абадий қолар эканларми?”, деб айтган. Роббимизнинг бу сўзлари башариятнинг энг афзал одами, пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассалам ҳақларида айтилган эди. Агар пайғамбаримизга абадийлик берилмаган бўлса, бошқаларга йўл бўлсин. Чингизхон бўладими ёки бошқами малакулмавт учун улар навбатдаги одам халос...
1227 йил янги юришга тангутларнинг ерида тайёргарлик кўраётган ва ўзини “дунёнинг султони” деб билган қари мушрикнинг жони суғуриб олинади. Унинг ворислари Исломга қарши дарҳол уруш очишга ботина олишмади, улар мўғуллар ҳукмронлигини босиб олган ерларда кучайтиришни бошлаб юбордилар. Чингизхоннинг ўлимининг сабаби ҳалигача маълум эмас. Бу ҳақда жуда кўп ривоятлар бор, баъзиларида касалликдан ўлган дейилса, баъзилари ов чоғида отдан йиқилиб ўлди, дейилган. Яна баъзиларида эса, чақмоқ уриб ўлдирган дейилади. Жинсий алоқа пайтида ўлиб қолган, деганлар ҳам бор... Нима бўлган тақдирда ҳам шайтоннинг малайи ўзи муносиб бўлган жазога йўл олди.
Шу билан мўғулларнинг мусулмонларга қарши бошлаган юришининг биринчи босқичи ўз ниҳоясига етди, бироқ иккинчи босқич ҳам ўзини кўп куттиргани йўқ ва мўғуллар ўзларининг жирканч қўлларини Бағдод халифалигига қараб узата бошлади. Ўша вақтга келиб улар Яқин Шарқдан ташқари барча ерларда Ислом устидан ғалаба қазондик, деб ишонар эди ва мўғул отларининг туёқлари тезроқ муқаддас Ҳижоз ерларини босиб ўтишини орзу қиларди.
1253 йил навбатдаги қурултойда Тинч океанидан то Ўрта Ер денгизи ва Марказий Европагача давом этган мўғул салтанатининг барча ҳукмдорлари йиғилишади. Айнан ўша вақт ўзлари “дунёнинг султонлари” деб ҳисоблайдиган мўғул ҳаққонлари Ислом ва мусулмонларга қаҳшатгич зарба бериш ҳақида келишиб олишади. Ушбу зарбадан сўнг, Исломни дин сифатида унутиб юборса ҳам мумкинлигини эътироф қилишади. Қуддуси шарифни мусулмонлардан “тозалаш” ҳамда Бағдод халифалигини тор-мор қилиш ҳақида қарор қабул қилинади. Бу юришга буддавийлик тарафдори ҳисобланган Хулагу хон бошчилик қиладиган бўлди.  Умуман айтганда “тинчлик дини” бўлган буддавийлик босқинчилик урушларини ёқламайди, бироқ Хулагу хон учун ўз динининг бундай қарашларининг заррача аҳамияти йўқ эди. Бундай ҳукмдорларнинг шахсий манфаатлари учун дин тўсиқ бўла олмайди.
Хулагунинг бу юришида унга Исломга қарши қаттиқ курашиб келган хотини Дўққуз хотун ва саркарда Кит Буға нўйонлар ҳамроҳ бўладиган бўлишди. Буларнинг иккиси ҳам насронийликнинг жонкуярлари эди. Бу ҳақда хабар топган Яқин Шарқ насроний мамлакатлари мусулмонларни қиришда қўлидан келган барча ёрдамларини аямасликка шошдилар. Уларнинг биринчиси Кичкин Арманистон подшоҳи Гетум биринчи Хулагу билан учрашди. Мўғуллар билан тузган шартномада насронийларнинг иккита талаби жой олиши ҳеч ҳам ажабланарли эмас эди:
-    Муқаддас ерларни (Фаластинни) мусулмонлардан “озод қилиш”;
-    Бағдод халифалигини тугатиш.
1256 йили 100 мингдан ошиқ насроний ва мўғулларнинг бирлашган қўшинлари Ўрта Осиёдан чиқишди. Бундан бир неча йил олдин мисрлик мусулмонлар катта қийинчиликлар билан салбчиларнинг хужумини қайтаришга мувоффақ бўлишди. Еттинчи салб юришига бошчилик қилган франциялик қирол Людовик Тўққизинчи Думят порти ва Мансур қалъасини эгаллаб олди. Бироқ, 1250 йил Қоҳира етмасдан улар мусулмонлар тарафидан тор-мор қилинди. Қирол ва яна бошқа кўп рицарлар асирга тушди; ўшанда улар катта пул эвазига озод бўлишган эди.
1258 йил шиаларнинг сотқинлиги туфайли Бағдод қулади ва мўғуллар бир ой шаҳарни истаганича таладилар. Маҳаллий насронийларнинг ибодатхоналари, мол-мулкларига тегилинмади. Бу воқеалардан анча вақт ўтиб муфассир олим Ибн Касир бу ҳақда: “...баъзиларнинг ривоят қилишича, бир ой ичида Бағдодда икки миллионга яқин мусулмон қатл қилинган... Уларнинг мурдалари иссиқда тез чиришни бошлади ва мурдалардан тарқалаётган бадбўй ҳид Шомгача етиб борди... орадан бир ой ўтиб омон қолганлар ўзларининг яширинган жойларидан чиққанларида уларнинг кўп мурдалардан тарқалган бадбўй ҳид туфайли ҳалок бўлишди, уларнинг жуда ози омон қолди...”, деган маънода ёзган.
Мусулмонларнинг сўнгги халифаси Мустасим биллоҳ бин ал-Мустансир ва унинг ўғиллари ўлдирилади ва халифалик қулади. Бироқ Бағдодни ишғол қилишда мўғуллар ҳам жуда кўп аскарларини йўқотди. Бағдоднинг тор кўчаларида жуда кўп мўғуллар шаҳар ҳимоячилари қиличларидан ер тишлади. Ҳар бир уй қалъага айлантирилди ва мўғуллар  мусулмонларнинг сўнгги қаршиликларини бир неча хафта ўтиб бостиришга мувоффақ бўлишди. Ибн Асир бу ҳақда: “Муҳожидлар ҳар бир уй ва харбий иморатларни қалъаларга айлантиришди, кириш йўлларини тўсиб қўйишди, мўғуллар бундай биноларга ўт қўйар сўнг хужумга ўтар эди. Хатто биноларнинг биринчи қавватини бой бериб, юқори қавватларда ҳам қаҳшатгич жанглар бўларди, мусулмонлар қатъий туришди ва охиригача курашдилар”.
Албатта, ҳозир, анча вақт ўтиб, бир ой ичида шунча мусулмонларни қириб ташланганини ҳамда ёнаётган Бағдод  ва унинг сўнгги ҳимоячиларининг жанги тасаввур қилиш қийин. Бироқ бу бизнинг тарих, уни унутитиб юборишга ҳаққимиз йўқ; бугун ҳам мўғулсифатлар мусулмонларни қириб ташлаётган бўлса ҳам бироқ уларнинг бу қилмиши ўтмишдаги хунрезликлар олдида ҳеч нарса эмас. 20 аср олмониялик ёзувчиси Эрих Мария Ремарк: “Бир одамнинг ўлими – ўлимдир, икки миллион одамнинг ўлими эса статистикадан бошқа нарса эмас”, деб ёзган эди. Унинг бу сўзлари қандайдир маънода тўғри ҳамдир, чунки бир одамнинг ўлимининг батафсил баён қилиб, бундан фожиа ясаб, ўқувчининг кўз ёшларига эришиш мумкиндир, бироқ... икки миллион мусулмоннинг ўлими қоғозда тўртта сўз бўлиб қолаверади. Сиз ҳар қандай рақамни келтиришингиз мумкин, бироқ фожиа юзларда акс этмайди, қачонки мўйян қайсидир бир одам ҳақида бўлмас экан кўпчилик учун у қуруқ статистика бўлиб қолаверади...
Шу вақтдан душманлар Исломнинг қуёши ботяпти ва энди ҳеч ким мусулмонларни ўлимдан ёки шармандали қулликдан сақлаб қола олмайди деган тасаввур пайдо бўлди. Олдинда Шом ва Арабистоннинг чўллари, яна бир ҳаракат қилинса Аллоҳ таолонинг дини тарих қабристонига дафн қилинади. Насронийлар ҳам Европа ёрдам қилади дея жангга отландилар. Уларнинг орзуси Яқин Шарқ ерларида минглаб черковлар қуриш эди.
Ўшанда жуда кўп мусулмонлар мўғулларни Яжуж-Маъжужлар, энди уларга қарши туришнинг фойдаси йўқ, ер юзида Аллоҳнинг дини тугашига оз қолди, деб қочишга тушди. Мунофиқлар бу мишмишлардан фойдаланган ҳолда бир қўллари билан мўғулларга ёрдам берди, иккинчи қўллари билан эса мўғулларга қиличлари билан қарши турмоқчи бўлганларни йўлларидан, жидду-жаҳдларидан қайтаришди.
Мўғуллар халифалик устидан эришган ғалабалари билан кофояланмадилар ва насроний-мўғулларнинг иттифоқи Сурияга бостириб кирдилар. Таслим бўлиб асирга тушган мусулмонларга мўғуллар ишончга лойиқ бўлмаган душман сифатида назар қиларди ва уларнинг тамоқларига эритиб қўрғошин қўйарди. Таниқли тарихчи Л. Гумилёв мўғулларнинг Осиёга қилган юришлари ҳақида қуйидагиларни ёзган: “Сурия ва Месопотамиядаги Аюбийлар сулоласи шуьхага ўрин қолдирмайдиган жасоратларига қарамай мўғул-насронийлар иттифоқи қурбони бўлишди. 1187 йили Қуддуси шарифни салбчилардан тортиб олган, 1192 йили эса Ричард Шер Юрак хужумларини даф қилган Юсуф Салоҳиддин авлодлари боболарига ўхшамадилар. Улар кўп вақтларини ўзаро (ички) урушларда ўтказдилар. Ўз манфаатлари учун улар мусулмонларга ва ўз қариндошларига қарши бўлиб салбчилар билан ҳам иттифоқчи бўлиб кетаверарди.
Бу урушда ҳар қачонгидан ҳам дарғазаблик кучайди, шунинг учун ҳам мўғуллар орасида асирга тушган мусулмонларни қаттиқ қийнаб ўлдириш кенг тарқалди. Бундан олдин бунга ўхшаш нарсалар кузатилмаган эди. Бу қабоҳат одатларни улар ўзларининг Яқин Шарқдаги иттифоқчиларидан олган бўлса керак. Ҳалаб, Дамашқ, Хўмс, Ҳам ва бошқа шаҳарлардаги масжидларга ўт қўйилди, насронийларнинг черковлари эса мусулмонлардан таланган ўлжалар хисобига гуллаб-яшнади. 1259 йили баҳорида мўғуллар Ғаззага етиб келишди. Исломнинг сўнгги кунлари яқинлашаётгандек эди гўё”.
Гумилёв буларни бекорга айтгани йўқ, чунки шу вақтга келиб Хоразм йиқилди, мўғуллар Ўрта Осиёда 10 миллиондан ошиқ мусулмонларни вахшийларча ўлдириришди, Хуросон, Эрон, Ҳиндистоннинг шимоли ва Яқин Шарқдаги мусулмон ерлари босиб олинди. Гўё Исломнинг ҳалокати муқаррар яқин эди.
Бироқ, кимдир Исломни йўқ қилиб юборишга қанчалик ҳаракат қилмасин, Аллоҳ таоло ўзининг динини доим ҳимоя қилган. 1259 йил сўнгги мужоҳидлар Мисрга чекинди. Миср ҳукмдорлари эса душман қанчалик кўп ва маккор бўлмасин, улар мўғулларга қарши жангга чиқишга қарор қилди.
Ўшанда мусулмонларга қарши тил бириктирганлар жуда кўплиги ақлни лол қилади – заифлашган бўлса ҳам ҳали ҳам катта таҳдид солаётган франклар, мусулмонларга қарши тил бириктирган шарқдаги насронийлар ва мўғуллар иттифоқи. Ҳақиқат онлари келди. Бадр жангида пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи вассалам қилган дуони мусулмонлар ҳам қилди: “...Агар мўминларнинг ҳалокатини истасанг ер юзида сенга ибодат қилгувчи одам қолмайди...” Кучлар тенг эмасди, бироқ мусулмонларнинг Аллоҳга бўлган иймонларига қарши душман қандай куч билан рўбарў бўла оларди. Сон жиҳатидан устунлигими? Бироқ бу жангда Аллоҳ таолонинг иродаси билан сондаги устун ҳам бир неча дақиқаларда сароб бўлиб кетди. Улар бир бўлиб кўринсалар ҳам аслида уларнинг қалблари бир эмасди. Душманлар бир-бирларига қарши бўлиб қолишди. Рим папасининг вакиллари ким мўғуллар ҳукмронлигини тан олса, черковдан чиқарилади, деб эълон қилди. Тамплиер ва бошқа салбчилар мўғулларга қарши курашга шай эканини билдирди, аммо уларга деярли муносиб қаршилик кўрсата олмадилар. Шу маҳалда насронийларнинг бошқа гуруҳи Хулагуни император Константин билан билан тенглаштирди.
Мўғуллар мусулмонлар билан курашишга тайёргарчилик кўраётган бир вақтда Гуржистон мўғулларнинг баскакларига (мўғуллар босиб олган ерларни бошқариш ва назорат қилиш учун тайинлаган бошқарувчилар) қарши қўзғолон кўтаришди. Мўғуллар зудлик билан бу ерларга жазо берувчи қўшинларини юборишга мажбур бўлишди. Мўғуллар асоратида яшаб келаётган гуржилар ва Кавказ ортининг насроний ўлкалари қўзғолон кўтариши ҳайратлидир, чунки бу ерлар доим улуснинг сокин ерлари ҳисобланган. Шимолий Кавказда эса доим қўзғолонлар бўлиб, у  ер аҳолисини бостириш жуда қийин эди.
Гуржиларнинг қўзғолонидан сўнг, мўғулларнинг буюк хони Мункэ ўлиб қолди. Бу эса чингизийлардан иборат барча саркардаларнинг иштироки билан бўлиб ўтадиган қурултой бўлиши керак дегани эди. Ўша йил Мисрга қарши харбий ҳозирликлар тўхтатилди. Хулагу Мўғулларнинг пойтахти Қорақорумга бориб, янги буюк хон сайланишида иштирок этиши керак эди. Фаластинда эса, Кит Буға 20 мингдан ошиқ мўғуллар ва насронийлардан ташкил топган қўшин билан қолди.
Кит Буғанинг Мисрни босиб олишга тиши ўтмаслигини яхши тушунарди. Шунинг учун ҳам у Мисрга юриш қилишда шошмади. Бу орада Сидон шаҳрининг салбчилари мўғулларнинг бир гуруҳига ҳужум қилиб, мўғулларни қиличдан ўтказишди. Ўлган мўғуллар орасида Кит Буғанинг жияни ҳам бор эди. Буни эшгитган Кит Буға ғазаб отига миниб, шавқатсиз равишда қасос олишга қарор қилди. Мўғуллар Сидон шағрини қамал қилиб уни осон босиб олди. Бироқ бу билан улар ўз ҳолатларини янада ёмон қилиб қўйди.
Бу орада мусулмонлар мўғулларга қарши кенг қамровли юришларини бошлаб юборишди ва ҳижрий 658 йил (1260 йил, 26 июн куни) мусулмонлар армияси, Сано ярим ороли чўлларини кесиб ўтиб Фаластинга чиқишди. Биринчи жангда мушрик ва уларнинг насроний иттифоқчилари мағлуб бўлишди. Бироқ бу мўғул армиясининг заҳира қисми эди. Энди мўғуллар қасос олишга тайёргарчиликни бошлаб юборишди.
1260 йил 3 сентябр куни мусулмонлар ва мўғулларнинг қўшинлари Фаластин шимолидаги Айн Жалут деган жойда тўқнашди. Бу жанг натижасига қараб Ислом ёки куфр ғалаба қазонишини ҳамма тушуниб турган эди. Шунинг учун ҳам Аллоҳнинг аскарлари ва Иблис қуллари ҳал қилувчи жангга жиддий тайёргарчилик кўришга кириши кетди...
Бироқ, бунгача Аллоҳ таолонинг мўъжизасидан бошқа нарса деб атаб бўлмайдган бир воқеа бўлди. Чингизхон салтанати ичида буюк ҳаққоннинг невараси бўлсада мўғуллар динидан воз кечган бир одам пайдо бўлди. Ислом учун оғир йиллар бўлганда дамда Олтин Ўрда ҳукмдори (Жўчи уласи) Берке хон Исломни қабул қилгани ҳақида дунёга жар солди. Сўнг, мусулмонларнинг ерларида қаттиқ зулм қилаётган Хулагу хонга қарши чиқиб, унга уруш очиқчасига уруш очди.
Бундан ташқари, Берке хон Айн Жалут жанги натижасига таъсир қилган йўлни тутиб, Олтин Ўрда қўшинларига Миср тарафига ўтишга буйруқ берди ва аскарлари буйруққа сўзсиз итоат этишди. Бир неча минг мўғуллар мисрлик султон Музаффар Сайфуддин Қутуз қароргоҳига келиб, унинг қўшинларидаги энг асосий зарба берувчи к учга айланди.
Берке хон 1257 йил Олтин Ўрдани бошқараётган қариндошлари ўлимидан сўнг иқтидорга келди. Атрофидаги қариндошлари насроний динига эътиқод қиларди. Уларнинг деярли ҳаммаси Берке хон исломни қабул қилгани учун урушиб қолишган. Сартак исмлик жияни ўлимидан олдин Берке хонга: “Сен мусулмонсан, мен эса насроний динига эътиқод қиламан; мусулмоннинг юзини  кўриш мен учун бахтсизликдир”, деган. Ушбу сўзларидан кўп ўтмай у Қорақўрумдан қайтаётганда, йўлда ўлади (Жузжанийнинг айтишича, Сартакни заҳарлаб ўлдиришган). Бу ишга Беркенинг алоқаси бор ёки йўқлиги ҳақида турли хил фикрлар юради. Бироқ нима бўлганда ҳам мусулмонларга чексиз зулм қилаётган золимнинг ўлими яхшиликка бўлган.
Мисрлик мусулмонлар қўллаб-қувватлаган мўғулларга келадиган бўлсак, улар ўзларининг қадрдон осиё даштларига қайтмаган. Улар мусулмонларга аралашиб кетган.
Динлари, Ватанлари ва ўзларини ҳимоя қилишга бўлган ҳаракатлари туфайли  Айн Жалут ёнидаги жангда Роббилари мусулмонларга ғалаба ато қилди. Мўғул-насронийлардан ташкил топган қўшинларнинг қолдиқлари мағлубиятларидан сўнг Шом ерларини бутунлай ташлаб қочишган. Энди улар ўзларига бутун ер юзини ишғол қилиш режасидан кўра, мудофаа ишлари билан машғул бўла бошлашди. Ўзини “Масихаскари” деб билган Кит Буға нўён таслим бўлиб, асирга тушди. Бироқ унинг асирга тушиши шармандаликдан бошқа нарса унга к елтирмади. Жангда курашиб ўлишни истамаган саркарда, Қутуз буйруғи билан қатл қилинди.
Олтин Ўрданинг хони Берке, ўзига Барокат деб исм олди ва Миср султони Захир Рукниддин Бейбарсга байъат қилди ва ўз қизини унга никоҳлаб берди. Шу тариқа динлари асос бўлган икки мамлакат иттифоқи янада кучли боғланди. Берке хон Олтин Ўрдада ўнлаб масжидларни барпо қилиб, маҳалий мусулмонларга динни ўргатиш учун қоҳиралик уламоларни мамлакатга таклиф қилди. Орадан йиллар ўтиб, Ўзбек хон Олтин Ўрданинг ҳамма ҳудудларида шариатни жорий қилади. Бунга қарши чиққар чингизийларни қатл қилади.
Мусулмонларга мўғулларга таслим бўлмаслигини билиб турса ҳам Хулагу хон Шом ва Миср мусулмонларига қарши янги қўшин тўплаб, жангга ташлайди. Бу сафар мўғуллар галаси Шомнинг Ҳалаб шаҳрини босиб олишга муваффақ бўлишади, бироқ бу узоққа бормайди. 1260 йил 10 декабр куни Бейбарс қўшинлари, Аллоҳнинг қиличи лақабини олган Халид ибн Валид розияллоуҳ анҳу вафот қилган шаҳар Хўмс қошида мўғулларни яна бир марта тор-мор қилади. Қўшинларининг сони кўп бўлиши Чингизхон невараларига ёрдам бермайди. Уларнинг омон қолганлари Фирот дарёсининг ортига қараб қочишди.
Енгилган калтакка тўймас, деганларидек, улар яна бир марта, 1277 йили энг сўнгги ҳаракатларини қилиб кўради. Султон Бейборс аскарлари тарафилан улар яна тор-мор қилинади. 1295 йили эса Хулагу хоннинг чевараларидан бўлган Эроннинг илхони Ғазан (мусулмон бўлганидан сўнг Маҳмуд исмини олган) Исломни қабул қилади ва Ислом динини давлат дини деб эълон қилади. Шу билан мўғулларнинг ислом оламидаги истибдоди ниҳоясига етади. (Унинг укаси ва вориси бўлган Ўлжадуйхан ҳам исломни қабул қилди гарчи у туғилганида чўқинтирилиб, Николай исми билан аталган бўлса ҳам...)
14 асрда мўғуллар салтанати тамомила йўқ бўлиб, авваллари қаердан бошланган бўлса шу ерлардагина қолди. Буюк ҳаққонлар пойтахти Қорақўрум шаҳри одамсиз хувуллаб қолди ва бугунги кунгача вайрон ҳолда турибди. Биттагина буддавийларнинг Эрдэни-Дзу деган ибодатхонаси бор. ЕвроОсийнинг олтмиш фоизини отлари билан босиб ўтган вахшийлар ўз даштларига қайтди ва уларни бугун ҳеч ким хавф деб билмайди. Хитойда Юан сулоласи йўқ қилинганидан сўнг хитойликларнинг ўзлари мўҳулларга қарши юриш қилиб, мўғулларга мислсиз зарар ва талофат келтиришди. 15 асрда уларнинг бошига тушгани юнон насронийларининг бошига ҳам тушди. Ўз вақтида улар Ўрта Ер денгизларида энг кучли миллатлардан эди. Яқин Шарқ минтақасида янги давр – Ўсмонийлар салтанати даври бошланаётган бўлиб, бу давр яна 400 йилдан ошиқ вақт давом этади.

Миллионлаб мусулмонларнинг ҳаёти, мулки ва шарафига тажовуз қилганлар хор бўлиб кетишди.
19-20 асрлар ҳам мусулмонларнинг фойдасига бўлмади. Ҳар тарафдан босқин қилган душманлар деярли барча мусулмон ўлкаларини ўз мустамлакаларига айлантиришди. Бироқ нима бўлган тақдирда ҳам ўткан асрнинг ўрталаридан бошлаб мусулмон юртлар мустамлакачилик исканжасидан озод бўла бошлади...
90 йиллар бошида эса, Аллоҳ таоло бизнинг ўлкаларда ҳам озодлик шабадаларини эсишини насиб қилди. (Бу энди бошқа мавзу)

Манбалар асосида

Абу Муслим тайёрлади



 
Баннер