Саналар
21.01.2018
Баннер
МОҲИПАЙКАР КЎСЕМ СУЛТОН
PDF Босма E-mail

Кўсем Султон, Моҳипайкар исми билан ҳам машҳур (туркчаси, Mâh-Peyker Kösem; тахминан 1590 — 2 сентября 1651), Усмоний Султон Аҳмаднинг иккинчи ё учинчи[1] канизаги (хасаки унвони бўлган) ва Мурад IV ва Иброҳим I султонларнинг онаси. Фарзандлари султонлик қилган даврларда Валида Султон унвонига эга бўлган ва Усмонийлар султонлигида катта таъсирга эга бўлган аёллардан ҳисобланади. Меҳмед IV султонлиги даврида султоннинг бувиси бўлиб Буюк Валида унвонига эга бўлган. Умумий ҳисоб билан 30 йилга яқин ҳокимиятда бўлган. Унинг таъсири билан султон Аҳмад Мустафо I ҳаётини сақлаб қолган ва шу тарзда Усмонийлар салтанатида тахтни мерос қилиш тартиби ўзгарган. Турхон султон тарафдорлари тарафидан ўлдирилган.

КЕЛИБ ЧИҚИШИ ВА ҲАРАМДАГИ ИЛК ЙИЛЛАР

Ҳарамга келишидан олдинги ҳаёти ҳақида ишончли маълумотлар йўқ. Қайси йил таваллуд топгани[2] ҳам номаълум.[3] [4] Бироқ баъзи манбаларда унинг юнон[5] ёки босниялик[6] қиз экани ҳақида айтилган. Унинг юнон қизи эканилиги ҳақидаги хабар италиян саёҳатчиси Петро делла Валле тарафидан битилган мактубда илк бор зикр қилинган. 1615 25 октябрда Истанбулдан Кўсем султон ҳақида битилган мактубда: “Агар тўғри тушунган бўлсам, у юнон руҳонийсининг қизи бўлиб Константинополдан 200 чақирим узоқликда жойлашган шаҳар ёки мамлакатдандир”.[7] Унинг насронийликда бўлган исми маълум эмас[8], бироқ кенг тарқалган тахминларга кўра, унинг исми Анастасия бўлган.[9] Тахминларга кўра, у Босния санжакбейи[10] тарафидан қул сифатида сотиб олинган ва 15 ёшида у ҳарамга келтирилган.[11] Унга Моҳипайкар деб исм берилган. Унинг бошқа бир исми Кўсем бўлиб, бу исмни унга Аҳмад султон берган.[12] Бу исмнинг келиб чиқиши ҳақида яна бошқа талқинлар ҳам бор. Усмонийлар тилини ўрганган Петро делла Валленинг ёзишича, бу исм сочсиз (туркча, кўса – сочсиз, соқолсиз) деган маънони берар, танасида туклар бўлмагани учун шу номни олган бўлиши ҳам мумкин. Бундан ташқари Ислом қомусига кўра, усмонича kösem/kösemen сўзининг “пешво, раҳбар, эркин ва озод” деган маънолари ҳам бор экан.[13]

Аҳмад 13 ёшида султон бўлади. Бу вақтда унинг канизаклари ҳам фарзандлари ҳам бўлмаган. Бу эса сулола учун хавфли эди. Шунинг учун ҳам анъанага хилоф равишда унинг укаси Мустафо тирик қолдирилади. Ёш султоннинг энг биринчи вазифаси ворисларни дунёга келтириш эди. Унга канизаклар ҳадя қилинди. Кўсем Аҳмад султоннинг ҳарамига келтирилганида султоннинг бошқа бир хасаки канизаги бор эди. Аҳмаднинг катта ўғли Усмонни 1604 йили Маҳфируз туққан. Лесли Пирснинг ёзишича, Кўсем Султон иккинчи ёки учинчи канизаги бўлган.[14]Эҳтимол бошида Кўсем ҳарамда катта таъсирга эга бўлмаган, чунки Маҳфируз Усмондан бошқа яна бир ўғил туғиб берган. Петро делла Валленинг ёзишича, султоннинг икки хотинидан тўртта фарзанди бўлган.[15] Ўзининг ақли ва гўзаллиги туфайли Кўсем Аҳмад султоннинг севикли аёлига айланди.[16]

1610 йиллар ўртасида Кўсем Султон таъсирида Аҳмад Султон Маҳфируз султонни эски саройга бадарға қилади. Венеция элчиси Контарини 1612 йилда Кўсем султоннинг ғазабини келтирган аёлни султон уриб ташлагани ҳақида ёзганда Маҳфирузни назарда тутган.[17] Кўсем султонга жуда кўп фарзанд туғиб берган. Сўнг фарзанд ва невараларини юқори лавозимни эгаллан шахслар никоҳига бериб, катта таъсирга эга бўлган.[18]

МУСТАФО I ВА УСМАН II ҲУКМРОНЛИК ДАВРИДА

Аҳмад I ҳукмрон бўлган вақтида Кўсем сиёсий соҳада қандайдир таъсирга эга эмас эди. Унинг ўлимидан сўнг 1617 йил 22 ноябр куни укаси Мустафо I тахтга ўтиради. Усмонийлар саройи урф-одатига кўра, Аҳмад тахтга чиққан куни у ўлдирилиши керак эди. Бироқ Аҳмад 13 ёшида тахтга чиққан ва ворис бўладиган фарзандлари ҳам йўқ эди. Демак, у ўладиган бўлса ворислари йўқ бўлгани боис сулола узилиши хавфи бор эди. Бундан ташқари яна иккита омил бор эди: биринчидан у руҳий хаста бўлиб исён кўтариш ёки бошқа сиёсий жиҳатдан хавфсиз эди; иккинчидан Мустафони ўлимдан Қўсем сақлаб қолишга ҳаракат қилган. Венеция элчиси Симон Контарини 1612 йилда хабар қилишича, Кўсем Аҳмадни Мустафони қатл қилмасликка кўндирган. У султонга ўзи ҳам султоннинг тўнғич фарзанди бўлмаса ҳам тақдир уни тахтга чиқишини насиб қилганини айтган. Шунинг учун, усмонийлар одатига хилоф бўлса ҳам у укасига зарар қилмаслиги кераклигига ишонтиради. Контаринининг сўзига кўра, Кўсем бу билан “Аҳмаднинг ўз укасига бўлган марҳаматини кейинроқ ўзининг фарзандлари ва бошқа шаҳзодаларга ҳам татбиқ қилинишида” эди.[19]

Мустафо ҳукмрон бўлганидан сўнг Кўсем султонни ўлган султонларнинг канизаклари ва қизлари бадарға қилинадиган эски саройга юборади.[20] Мустафо фақат 3 ойгина султон бўлади. 1618 йил 26 феврал куни у тахтдан ағдарилади, бироқ қатл этилмайди. Аҳмад султоннинг 14 ёшлик Усмон исмли фарзанди янги султон бўлади. Усмоннинг онаси ёш вафот қилганлигини 1615 йили Петро делла Вале қайд этган экан.[21] Усмон ёшлик вақтидаёқ Кўсем у билан дўстона муносабат ўрнатишга ҳаракат қилган. Усмон ўгай онасига ҳурмат кўрсатади ва 1619 йили, султон бўлиб турганида эски саройга уни зиёрат қилгани келади. Бироқ шундай бўлишига қарамай, Хотин урушига кетишидан олдин Усмон Кўсамнинг катта ўғли Меҳмедни қатл қилишга буйруқ беради. Хотин урушида усмонийлар мағлуб бўлади. Султон ва яничарлар ўртасида зиддият янада кучаяди. 1622 йили 19 май куни Мустафонинг онаси Халима Султон ва куёви Қора Довуд Поша тарафидан кўтарилган исён натижасида Усмон тахтдан ағдарилади ва сўнг ўлдирилади.[22] Усмоннинг ҳарамида бир нечта хасакиси бўлгани билан унинг фарзандлари бўлмаган. Мустафо яна султон бўлади. Ҳалима эса, волида унвонига эга бўлади. Сулишовский бу кунлар ҳақида қуйидагиларни ёзган эди: “Тўрт кун давом этган исён гўё ҳеч нарса бўлмаганидек бир зумда тўхтади”.[23] Кўсем учун бу даврлар жуда оғир кунлар эди. Чунки, Довуд Пошонинг Султон Меҳмед III қизидан иккита ўғил фарзанди бор эди. Агар Аҳмад султоннинг тирик ўғиллари йўлдан олиб ташланса, келажакда унинг фарзандлари ҳокимиятга келиши мумкинлиги эҳтимоли бор эди. Шунинг учун ҳам Кўсемнинг катта ўғли Муродга суъиқасд уюштирилди.

Мустафонинг иккинчи ҳукмронлиги 1623 йилнинг 10 сентябригача давом этди. Бу алғов-далғов давр бўлди: Абаза Пошо исён кўтарди ва Усмон II қотилларига жазо беришни талаб қилди. Халима ва Бош вазир бўлиб олган Қора Довуд Пошо ҳукмронлигига қарши бўлиб, норози бўлганлар жуда кўп эди. 13-июн куни исёнчиларни тинчлантириш учун Валида султон Қора Довуд Пошони ишдан олади, бироқ бу чора ёрдам бермайди ва декабрда исёнга сипоҳлар ҳам қўшилади. 1623 йили эса Усмон қотилларига жазо беришни вазирлар ҳам талаб қила бошлайди. Қора Довуд пошо ва бошқа қотиллика алоқаси борлар қатл қилинади. Шундай бўлишига қарамай, яъни Халима султоннинг катта қурбонлар эвазига Мустафони тахта сақлаб қолишнинг иложиси бўлмайди. 1623 йили май ойида Абаза Пошо 40 минг аскардан иборат қўшини билан Анқарани қамал қилади. 1623 йили 30 август ойида Бош вазир этиб Қора Али Пошо сайланади. У эса уламолар ёрдамида Ҳалима Султонни Мустафони тахтдан олишга кўндиради. Халима султон сўнг Мустафони қатл қилмаслик шарти билан рози бўлади.[24] Натижада, 1623 йили сентябр ойида Аҳмад Султон ва Кўсемнинг 11 ёшлик Мурод IV исмлик ўғли усмонийлар тахтини эгаллайди.[25] Халима эски саройга қайтади, Мустафо эса Қафасга юборилади ва умрининг охиригача шу ерда қолади.[26]

Умумий ҳисоб билан Кўсем Султон Эски саройда олти йилча яшайди.[27]

ВАЛИДА СУЛТОН

Мурод тахтга чиққанидан сўнг Кўсем давлат тўнтаришини қилиш айби билан айбланди. Шайхул ислом олдида оқланишга тўғри келди. Янги султон онаси бўлгани учун Кўсем Валида Султон бўлди ва Эски саройдан Тўпқопига кўчиб ўтди. Мурад IV 11 ёшида султон бўлди ва бунинг натижасида 1632 йилгача ҳокимият Кўсем ва унинг тарафдорлари қўлида бўлди. Кўсемнинг ўзи расмий равишда регенат саналиб ва беш йилча ҳукмронлик қилди.[28] Сўнг Мурод улғаяди ва онасини давлат ишларидан четлаштиради.[29] Бироқ шундай бўлишига қарамай, онасининг ақли, тажрибасини қадрлайди ва унга қулоқ солиб туради. Мурод тез-тез ҳарбий юриш қилиб турарди, ўша вақтларда ҳам бошқарувни онаси назорат қиларди. Мурод барча укаларини қатл қилишга буйруқ берганидаям у Иброҳимнинг ҳаётини сақлаб қололади.[30]

1640 йили фарзанди Мурод вафот қилади. Унинг тахтини эгаллаш учун унинг ўғиллари бўлмагани сабабли тахт усмонийлар сулоласининг ёлғиз вакили Иброҳимга насиб қилади. Иброҳим ҳукмронлигининг илк йилларида ҳокимият яна Кўсем қўлида бўлади. Кейинчалик она ва бола ўртасида муносабатлар кескинлашади. Иброҳимнинг руҳий ҳолати ҳамда Усмонийлар салтанатидаги ҳолат салбий тарафга қараб ўзгаради. Иброҳим канизаклари таъсирига тушиб қолади ва онасини Тўпқопидан бадарға қилади. Орадан бироз вақт ўтгач Иброҳим онаси ва Бош вазир уни тахтдан ағдариш режаларини қилаётганини билиб қолади. Бош вазир қатл қилинади Кўсем эса Искандар Чалабий боғига сургун қилинади.[31]

Иброҳимнинг Венеция билан бошлаган уруши аҳоли ўртасида норозиликни келтириб чиқаради.[32] 1648 йил саройдаги барча гуруҳлар, хусусан Кўсем ҳам султонни тезда тахтдан ағдариш лозимлиги ҳақидаги фикрга келади.[33] 1648 йили 8-август куни султон тахтдан ағдарилади ва бир икки кундан кейин бир фатвога кўра қатл этилади.[34] Улкан салтанат тепасига Кўсемнинг невараси ва қатл этилган султоннинг олти ёшлик Меҳмед исмлик ўғли келади. Меҳмед тахтга чиқиши билан унинг Турхон исмлик онаси Валида Султон унвонига эга бўлса ҳам унвоннинг барча имтиёзлари Кўсемга насиб қилади. У эса Буюк валида унвонини олади. Ўша вақтда Турхон йигирма ёшдан энди ошган бўлиб, тажрибасиз бўлгани учун уни Кўсем осонгина ҳокимиятдан узоқлаштиради.[35]

Нафсониятлик Турхон жангсиз таслим бўлишни истамайди. Кўсем уч йилдан бери ҳокимиятни эгаллагани билан Турхон ўзига жуда кўп тарафдорлар орттиради. Буларнинг ичида ҳарам оғаларининг раҳбари ва Бош вазир ҳам бор эди. Шундай бўлишига қарамай Кўсем тарафида яничарлар туради.

Кўсем давлат ишларини эплаб турса ҳам аҳоли орасида яничарларнинг мамлакат сиёсатига катта таъсир қилаётганига қарши норозиликлар бошланади.[36] Бош вазир Малик Аҳмад пошо ва яничарларнинг раҳбарияти тарафидан хазинадаги танқисликни ёпиш учун қилган барча чораларга қарамай 1651 йили август ойида пойтахтда исён кўтарилади.[37]

Тахминан ўша пайт, Кўсем Султон яничарлар розилиги билан Меҳмед IV га заҳар бериб, унинг ўрнига бошқа невараси шаҳзода Сулаймонни тахтга келтириши ҳақидаги хабар Турхон султонга маълум бўлади. Шаҳзода Сулаймоннинг онаси Солиҳа Дилашуб Султон сўзга юрувчан бўлиб туюлган бўлса керак. Бу режалар ҳақида Турхон Султон Кўсемнинг хизматкори Малаки-хотундан билади. Кейин маълум бўлишича, бу хотин икки тарафга сўз ташиб юрувчи жосус бўлган экан. 1651 йил 2 сентябр куни Кўсем Султон ўз хонасида Турхон тарафдорлари тарафидан ўлдирилади. Бироқ бу қотиллик Меҳмед IV онаси тарафидан режалаштириб ва унинг буйруғи асосида амалга оширилгани ҳозиргача тасдиғини топмаган.[38]

Ўша вақтда шайхул Ислом бўлган тарихчи Қора Челебизоданинг сўзларига кўра, қотил Узун Сулаймон оға ва унинг одамлари бўлган. Улар Кўсемни ҳарамдаги шкафларнинг бирига яширинган ҳолда топиб парда арқони билан бўғиб ўлдиришади. Кўсемнинг жасадини аввал Эски саройга олиб боришади, бироқ уни кейин Султон Аҳмад масжиди яқинида Аҳмад I қабри ёнига дафн қилишади.[39]

Фарзандлари

Мурод IV ва Иброҳим I султонлар ва шаҳзода Қосимлар аниқ унинг ўғиллари бўлган. Оиша ва Фотима исмлик қизлари ҳам бўлган. Шаҳзода Меҳмед, Сулаймон, Хонзода, Атика ва Гавҳархонлар ҳақида турли тахминлар бор. Кўсем ўз қизларини катта таъсирга эга давлат арбобларига турмушга берган ва ўзи уларни қўллаб турган. Улар ҳам доим оналарининг тарафдори бўлган.[40]

***

Жуда кўп тарихчилар, "хино қўйиб олган" қўллари билан катта мамлакатни бошқармоқчи бўлган, деб айтишади. Баъзилар ҳатто, у ҳукмрон қилган вақтларни "Аёллар салтанати" даври, деб ҳам қўйишади. Нима бўлганида ҳам, бир вақтлар дунёнинг энг йирик салтанати бўлган қудратли давлат айнан аёллар бошқаруви давридан бошлаб инқирозга юз тута бошлайди. Бунда ақл эгалари учун жуда кўп ҳикматлар бор.

Абу Муслим

АДАБИЁТЛАР

Збаражский К. Донесение о посольстве князя К. Збаражского в Турцию // Османская империя в первой четверти XVII века / Хаджи М. Ибрагимбейли, пер. Н. С. Рашбы. — М.: Наука, 1984.

Сулишовский С. Письмо посла Сулишовского из Константинополя подчашему коронному игетману польному Станиславу Любомирскому Османская империя в первой четверти XVII века / Хаджи М. Ибрагимбейли, пер. Н. С. Рашбы. — М.: Наука, 1984.

Финкель К. История Османской империи: Видение Османа. — М.: АСТ; Астрель, 2012.

Encyclopaedia of Islam / Bosworth C.E. — Brill Archive, 1986. — Vol. V (Khe-Mahi).

Ådahl K. The Sultan's Procession: The Swedish Embassy to Sultan Mehmed IV in 1657-1658 and the Rålamb Paintings. — Oxford: Swedish Research Institute in Istanbul, 2006.

Alderson Anthony Dolphin. The Structure of the Ottoman Dynasty. — Oxford: Clarendon Press, 1956.

Augustinos O. Eastern Concubines, Western Mistresses:Prévost’s Histoire d’une Grecque moderne : Women in the Ottoman Balkans: gender, culture and history / Buturović A., Schick I.C. — I.B.Tauris.

Börekçi G. Mustafa I // Encyclopedia of the Ottoman Empire / Agoston G., Masters B.A.. — New York: en:Infobase Publishing, 2009. .

Carsten, F. L. The New Cambridge Modern History. — CUP Archive, 1961. — Т. V. The Ascendancy of France, 1648-88.

Colin Imber. The Ottoman Empire, 1300-1650: The Structure of Power. — New York: en:Palgrave Macmillan, 2009.

Davis F. The Palace of Topkapi in Istanbul. — Scribner.

Emecen F. İbrahim : Islamansiklopedisi. — 2000.

Fischer. Melchior Lorck: Biography and Primary Sources. — Copenhagen: The Royal Library Vandkunsten Publishers, 2009.

Happel E.W., Lange J. Thesaurus exoticorum. — Hamburg: Gedruckt und Verlegt durch Thomas von Wiering, Buchdrucker und Formschneider bey der Börse, 1688.

İlgürel M. Kösem Sultan : Islamansiklopedisi. — 2002.

Lotichius J. P. Theatri Europaei Fünffter Theil/ Das ist: Außführliche Beschreibung Aller Denckwürdigen Geschichten/ Die sich in Europa, Als Hoch- und Nieder-Teutschland/ Franckreich/ Hispanien/ Jtalien/ Groß-Britannien/ Dennemarck/ Schweden/ Polen/ Moscaw/ Böhmen/ Hungarn/ Siebenbürgen/ Wallachey/ Moldaw: Jn der Türckey und Barbarey ... vom Jahr 1643. biß ins 1647. Jahr/ allerseits begeben und verlauffen / [Johann Peter Lotichius]. — Franckfurt am Mayn: Andreä, 1707.

Mignot V., Hawkins A. The History of the Turkish, Or Ottoman Empire,: From Its Foundation in 1300, to the Peace of Belgrade in 1740. To which is Prefixed An Historical Discourse on Mahomet and His Sucessors. — Scatcherd and Whitaker, 1787.

Peirce Leslie P. The Imperial Harem: Women and Sovereignty in the Ottoman Empire. — Oxford: Oxford University Press, 1993.

Poisson de Gomez M.A. Anecdotes, ou Histoire secrette de la maison ottomane. — Amsterdam, 1722.

Rycaut P.[en]. Histoire de l'état présent de l'Empire Ottoman: contenant les maximes politiques des Turcs .... — Abraham Wolfgank, 1670.

Rycaut P.[en]. The History of the Present State of the Ottoman Empire: Containing The Maxims of the Turkish Polity, the Most Material Points of the Mahometan Religion, Their Sects and Heresies, Their Convents and Religious Votaries. Their Military Discipline, with an Exact Computation of Their Forces Both by Sea and Land ... In Three Books. — R. Clavell, J. Robinson and A. Churchill, 1686.

Somel S. A. Historical Dictionary of the Ottoman Empire. — Scarecrow Press, 2003.

Sonyel S. R. Minorities and the destruction of the Ottoman Empire. — Turkish Historical Society Printing House, 1993.

Süreyya, Mehmed Bey. Sicill-i Osmani / haz. Nuri Akbayar. — İstanbul: Tarih Vakfı Yurt Yayınları, 1996.

Tezcan B. The Debut of Kösem Sultan's Political Career : Turcica. — 2008.

Sakaoğlu N. Bu mülkün kadın sultanları. — İstanbul: Oğlak Yayıncılık, 2008.

Thys-Şenocak L. Ottoman Women Builders: The Architectural Patronage of Hadice Turhan Sultan. — Aldershot: Ashgate, 2006.

Viaggi di Pietro della Valle, il pellegrino : descritti da lui medesimo in lettere familiari all'erudito suo amico Mario Schipano, divisi in tre parti cioè : La Truchia, La Persia, e l'India, colla vita dell'autore. — Brighton: G. Gancia, 1843.

Ерёмин В.Н. 100 великих интриг. — М.: Вече, 2013.

Фрили Д. Тайны Османского двора. Частная жизнь султанов. — М.: Литрес, 2017.

Afyoncu У. Muhtesem Valide - Kösem Sultan. — İstanbul: Yeditepe Yayinevi, 2015.

Altınay A.R. Kösem Sultan: Kadınlar Saltanatı. — İstanbul: Yeditepe, 2015.

Koçu R. E. Kösem Sultan. — İstanbul: Doğan Kitap, 2015.

Taylan N. Valide Mâhpeyker Kösem Sultan ve Dönemi. — İstanbul: Ekim Yayinlari, 2015.

Subaşı E. Kösem Valide Sultan. — İstanbul: ÇELİK YAYINEVİ, 2017.


[1] Peirce, 1993

[2] İlgürel, 2002

[3] Tezcan, 2008

[4] Somel, 2003

[5] İlgürel, 2002; Tezcan, 2008; Britannica.

[6] Somel, 2003

[7] Viaggi, vol.1, 1843, pp. 53—54.

[8] İlgürel, 2002; Tezcan, 2008; Somel, 2003, p. 158; Britannica.

[9] Sonyel, 1993, p. 62; Gibb, 1954, p. 597; Davis, 1970.

[10] Sonyel, 1993, p. 62; Augustinos, 2007, p. 23.

[11] Augustinos, 2007, p. 23; Davis, 1970, pp. 227—228.

[12] Augustinos, 2007, p. 23; Davis, 1970, pp. 227—228.

[13] Viaggi, vol.1, 1843, pp. 53—54; Bosworth, 1986, p. 272.

[14] Peirce, 1993, p. 105

[15] Viaggi, vol.1, 1843, p. 54

[16] Bosworth, 1986, p. 272.

[17] Peirce, 1993, p. 233.

[18] Peirce, 1993, p. 111.

[19] Peirce, 1993, pp. 106, 232.

[20] Peirce, 1993, p. 105.

[21] Viaggi, vol.1, 1843, p. 54.

[22] Imber, 2009, pp. 98—99; Финкель, 2012, с. 276—277.

[23] Сулишовский, 1984.

[24] Börekçi, 2009, p. 409.

[25] İlgürel, 2002.

[26] Börekçi, 2009, p. 409.

[27] İlgürel, 2002.

[28] Peirce, 1993, p. 249.

[29] Bosworth, 1986, p. 272.

[30] Bosworth, 1986, p. 272.

[31] Peirce, 1993, p. 246.

[32] Bosworth, 1986, p. 272.

[33] Финкель, 2012, с. 322.

[34] Thys-Şenocak, 2006, p. 26.

[35] Финкель, 2012, с. 325; Peirce, 1993, p. 250.

[36] Peirce, 1993, p. 252.

[37] İlgürel, 2002.

[38] Финкель, 2012, с. 333; Carsten, 1961, p. 505.

[39] İlgürel, 2002.

[40] Peirce, 1993, p. 105.

 

 
Баннер